Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Қонун юзасидан семинарлар ташкил этилмоқда


Қашқадарё вилояти туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳамда мурожаатларни кўриб чиқишдаги муаммолар юзасидан семинарлар ташкил этилмоқда.

Худди шу мавзудаги семинар Шаҳрисабз шаҳар ва туман, Касби, Яккабоғ, Нишон, Муборак ва Чироқчи туман адлия бўлимлари томонидан ўтказилиб, унда туман миқёсидаги давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари ҳамда юридик хизмат ходимлари иштирок этди.

Тадбирлар давомида Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мурожаат этувчиларнинг қонуний талабларини ҳал этилишига, ҳуқуқ ва манфаатларини янада самарали ҳимоя қилиши ҳусусида сўз юритилди.

Хусусан, мурожаатларнинг шакли ва турлари, мурожаатларга қўйилган талаблар, аноним мурожаат, оммавий қабул, мурожаатларни рўйхатдан ўтказиш, ўрганиш ва жавоб бериш тартиби ва муддатлари, Халқ ва Виртуал қабулхоналар , уларнинг ваколатлари хусусида тушунтиришлар берилди.

Семинарларда иштирокчилар томонидан мурожаатларни кўриб чиқилишидаги муаммолар кўтарилди ва мазкур муаммолар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.