Янгиликлар
Ҳарбий хизматчилар билан учрашув
Қарши туман адлия бўлими томонидан туман ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмларда фаолият юритаётган ҳарбий хизматчилар, шунингдек уларнинг оила аъзолари иштирокида уларнинг ҳуқуқий билимларини мунтазам равишда ошириб бориш мақсадида тарғибот тадбирлари доимий равишда ташкил этиб борилади.
Худди шундай тадбир жорий йилнинг 30 январ куни “Хонобод” МФЙда жойлашган ҳарбий қисмда ҳарбий хизматчиларни қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор қилиш мақсадида ташкил этилди.
Мазкур тадбирда янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмаси тўғрисида”ги Қонуни ҳамда “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг мазмун- моҳияти тушунтирилди.
Тадбир давомида ҳарбий хизматчилар томонидан мазкур мавзуларга ҳамда ўз соҳаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан, уларга яратиб берилган ижтимоий таъминот хусусида саволлар билан мурожаат қилдилар.