Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Ўрганишлар натижасида...


Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича  Яккабоғ туман инспекцияси фаолиятида давлат бошқарувининг самарадорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиётида қонун ҳужжатларига риоя этилиши аҳволи ўрганилди.

Ўрганишда, инспекция томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Экологик экспертиза тўғрисида”ги Қонунларини қўллаш амалиёти ва қонунларда кўрсатилган вазифаларнинг ижроси тўлиқ таъминланмаганлиги аниқланди.

Туман адлия бўлими томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш мақсадида Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига киритилган тақдимномага асосан Экология  ва  атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш  соҳасидаги  назорат  бўйича  Яккабоғ тумани  инспекцияси  давлат  инспекторлари  Р.Жалилов,  Ж.Саидумбаров, Ш.Нормуродовга  нисбатан  Ўзбекистан  Республикаси  Меҳнат  кодексининг  181-моддаси 1-бандига асосан “ҳайфсан” интизомий жазо чораси қўлланилди.