Янгиликлар
Ёшлар билан ўзаро мулоқот
Давлатимиз раҳбари томонидан ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг порлоқ келажагини таъминлаш мақсадида барча шарт-шароитларни яратиб бериш, бунга жавобан ёшларнинг фаоллигини ошириш, давлат, жамоат, шунингдек шахсий ҳаётида дадил қадамлар билан кўзлаган манзилларига оғишмай боришларида ҳар томонлама кўмаклашиш энг долзарб вазифалардан бири этиб белгиланган.
Косон туман адлия бўлими ташаббуси билан туман ёшлари билан ўзаро мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш, фикр-мулоҳазалари билан танишиш мақсадида туман педагогика коллежида учрашув ташкил этилди.
Туман хотин-қизлар қўмитаси, ФҲДЁ бўлими ва “Оила” маркази раҳбарлари иштирокида ўтказилган мазкур тадбир ёшларда келгусида улар учун яратилган имкониятлардан фойдаланиш, ўз муаммоларига ечим топиш ҳамда тадбирда кўтарилган масалалар юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазалари билан ўртоқлашишда яхши имконият бўлди.
Тадбир ташкилотчилари томонидан келгусида бундай тадбирларни мунтазам равишда ташкил этиш режелаштирилди.