Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

30

Ўқувчилар ўртасида тарғибот тадбири


Ғузор тумани адлия бўлими ташаббуси билан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, туман “Нуроний” жамғармаси, фахрийлар вакиллари, ФЎЎБОФМ бўйича туман кенгаши вакиллари, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, Ғузор туман ИИБ профилактика инспектори иштирокида тумандаги 1-мактабда тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларига  Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar — kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги, 2019 йил 9 январдаги “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонлари, 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда муҳтарам Президентимизнинг ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуси юзасидан тегишли мутахассислар томонидан тушунтиришлар берилди.

Тадбир давомида ўқувчилар томонидан Конституция нормалари асосида белгиланган ҳуқуқ ва бурчлари, мажбуриятлари турли хил саҳна кўринишлари орқали ифодалаб берилди.