Янгиликлар
Нотариат: амалиёт ва муаммолар
Жорий йилнинг 28 январь куни вилоят адлия бошқармаси кичик мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон “Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 февралдаги “Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 106-сон қарори ижросини таъминлаш масаласида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда вилоятда фаолият олиб бараётган нотариуслар, Солиқ, Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш, Ер ресурслари ва давлат кадастри ҳамда Мажбурий ижро бюроси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармалари, шунингдек “Қашқадарё вилоят ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Қашқадарё ҳудудгаз” МЧЖнинг тегишли масъул ходимлари иштирок этишди.
Муҳокама давомида соҳага масъул ташкилотлар ўртасида идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш йўли билан давлат хизматларини кўрсатишни янада такомиллаштириш ҳамда ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ахборот алмашинувини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилди.
Муҳокама натижалари юзасидан масъул ходимларнинг амалиётдаги муаммолар бўйича фикр ва мулоҳазалари эшитилиб, келгусида уларни олдини олиш ҳамда бартараф этиш усуллари юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.