Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

28

Одам савдоси давр муаммоси


Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий онгини юксалтириш, уларни ҳуқуқбузарликлар содир этишларини, турли қабих йўлларга кириб кетишларининг олдини олиш, бўш вақтларидан самарали фойдаланишларини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Худди шу мақсадни кўзлаган ҳолда Шаҳрисабз туман  педагогика коллежида ҳам “Одам савдоси давр муаммоси” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман адлия бўлими, Маънавият – маърифат маркази туман бўлими, туман ИИБ тероризм ва экстремизмга қарши кўрашиш бўлими ходимлари иштирок этиб, ўқувчиларга давлатимиз томонидан одам савдосига қарши олиб борилаётган кураш, бу иллатнинг жамиятга бўлган салбий таъсири ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берилди.

Тадбир давомида коллеж ўқувчилари одам савдоси, шунингдек коррупция юзасидан ҳам ўзларининг қарашлари, фикр ва мулоҳазаларини, унга қарши самарали кураш йўлларини суратларда акс эттириб, кўргазма ташкил этилди.

Ўқувчилар томонидан бу иккала жиноятнинг салбий таъсирини ифодаловчи саҳна кўринишлари намойиш этилди.