Янгиликлар
Жазони ижро этиш муассасасида тадбир ўтказилди
Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан жорий йилнинг 27 январь куни Қашқадарё ИИБ ЖИЭБ 3-сонли муассасасида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда муассаса ходимларига мамлакатимизда бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар, қонунчилик тизимида олиб борилаётган ўзгартириш ва янгиликдар хусусида тушунтиришлар берилди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрда қабул қилинган 586-сонли “Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун ва 2019 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонунига асосан Қонуннинг янги таҳрири юзасидан батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан берилган саволларга
жавоблар берилди.