Янгиликлар
Фуқаролар билан юзма-юз...
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 25 январь куни режа асосида навбатдаги сайёр қабуллар ўтказилди.
Мазкур сайёр қабуллар 18 та маҳалла фуқароларини қамраб олган ҳолда ўтказилиб, 700 га яқин фуқаролар иштирок этдилар. Қабуллар жараёнида 100 га яқин мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда 43 та мурожаатлар ўрганиш учун адлия бўлимлари томонидан иш юритувига олинди.
Ўтказилган сайёр қабуллар давомида адлия бўлимлари томонидан бошқа идора ва ташкилот вакилларининг иштироки ҳам таъминланди. Хусусан, Ғузор тумани адлия бўлими томонидан “Чугуртма” МФЙда ўтказилган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳузуридаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Ғузор туман бўлими, давлат хизматлари маркази, давлат нотариал идораси нотариуси, ФҲДЁ, бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари, Муборак тумани адлия бўлими томонидан “Машъал” МФЙда ўтказилган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳузуридаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси Муборак туман бўлими, давлат хизматлари маркази, электр корхонаси ходимлари ҳамда туман Халк депутатлари кенгаши депутати иштироки таъминланди.
Мутахассислар томонидан мурожаатлар юзасидан, шунингдек қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва моҳияти юзасидан тушунтиришлар берилди.