Янгиликлар
Фуқаролар учун қулайликлар
Қашқадарё вилоят давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашда қулайлик яратиш мақсадида мунтазам равишда сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.
Хусусан, Яккабоғ туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Д.Тўраева томонидан Яккабоғ тумани Олмазор кўчасида яшовчи Узақова Зулайҳонинг, Шаҳрисабз шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси катта нотариуси Т.Исматов томонидан Шаҳрисабз шаҳар Машраб кўчаси 14-уйда яшовчи фуқаро Дияров Салимнинг, Қарши шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Р.Ўнгбаева томонидан Қарши шаҳар Ипак йули кўчаси 26-уйда яшовчи фуқаро Зоирова Муҳтарамнинг, Шаҳрисабз туман 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Д.Жамолова томонидан Шаҳрисабз туман “Полмон” МФЙ Бўзариқ қишлоғида яшовчи фуқаролар Файзуллаева Шарофат, Файзуллаев Холмурод, Файзуллаева Соҳиба, Файзуллаева Каромат, Файзуллаев Олимжонларнинг ҳамда Шаҳрисабз туман “Олмазор” МФЙ биносида шу маҳаллада яшовчи 70 нафар фуқароларнинг, Косон туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси Н.Розиқов томонидан Косон туман Алатун кишлоғида яшовчи фуқаро Суванов Азимнинг, Қарши шахар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси И.Якубов томонидан Қарши шахар Қуйибоғот кўчаси яшовчи фуқаролар Маматов Дамин, Маматова Сурайё ва Баликов Махмудларнинг иштирокидаги нотариал ҳаракатлар сайёр тартибда расмийлаштирилди.