Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда


Косон туман адлия бўлими томонидан туман Давлат солиқ инспекциясида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда тумандаги ташкилот ва корхона маъсул ходимлари ҳамда бир қатор тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман адлия бўлими масъул ходимлари томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати Кенгашлари томонидан 2019 йил 14 сентябрда тасдиқланган “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қўшма қарор, Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, туман адлия бўлими томонидан 9-сонли умумтаълим мактабида ҳам юқоридаги қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирларда мавзуларга оид 100 дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди.