Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тарғиботи


Қамаши тумани адлия бўлими томонидан туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тадбирда тумандаги давлат ташкилотлари ва муассасалари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳалла фуқаролар йиғини ҳамда нодавлат ташкилот вакиллари иштирок этишди.

Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот тадбирида туман адлия бўлими масъул ходимлари томонидан янги таҳрирдаги Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мулк ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш ҳамда ер участкаларини олиб қўйиш ва компенсация бериш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 911-сон қарори мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Тадбир иштирокчиларига мавзуга оид 50 дан ортиқ флаер ва буклетлар тарқатилди.

Тадбир савол-жавобларга бой тарзда ўтиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга адлия бўлими масъул ходимлари томонидан батафсил жавоблар берилди.