Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Ёшлар билан очиқ мулоқот


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан бошқарма ва унинг тизимидаги ёшлар билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи томонидан ҳозирги кунда республикамизда, шу жумладан адлия органлари тизимида амалга оширилаётган илоҳотлар хусусида сўз юритилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Ёш авлод вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, уларнинг таклифлари юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Раҳбар ва ёш ходимлар ўртасидаги бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ёшлар билан алоҳида ишлашнинг самарали тизимини йўлга қўйиш лозимлиги билдирилиб, уларни етук мутахассис ва юксак маънавиятли шахслар сифатида тарбиялаш, бутун мамлакатнинг ҳақиқий таянчи, кучи ва ифтихорига айлантириш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлиги таъкидланди.