Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Навбатдаги сайёр қабуллар


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилнинг 18 январь куни маҳаллаларда сайёр қабуллар ташкил этилди. 

Ўтказилган сайёр қабуллар давомида 600 дан ортиқ фуқаролар иштирок этди ва 60 дан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ҳуқуқий тушунтириш берилди, 39 та мурожаат юзасидан тегишли тартибда ўрганиш ўтказиш мақсадида адлия бўлимлари томонидан иш юритувига қабул қилинди.

Сайёр қабуллар давомида бошқа ташкилот вакиллари ҳам жалб қилинди. Хусусан, Косон туман адлия бўлими томонидан “Сарипул” МФЙда ўтказилган сайёр қабулда туман хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” маркази, ФЎЎБОФМ бўйича туман кенгаши, “Нуроний” жамғармаси, ФҲДЁ бўлими, тиббиёт бирлашмаси, ички ишлар профилактик нозири ва саломатлик маркази вакиллари, Қамаши туман адлия бўлими томонидан “Қорасув” ҳамда “Корпуса” МФЙ аҳолиси учун ўтказилган сайёр қабулда туман давлат нотариал идораси нотариуси, давлат хизматлари маркази, ФХДЁ, давлат солиқ инспекцияси вакиллари, Ғузор тумани адлия бўлими томонидан “Мўминобод” МФЙда ўтказилган сайёр қабулда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг қабулхонаси Ғузор туман бўлими, давлат хизматлари маркази, Ермулк кадастр давлат унитар корхонаси, ФЎЎБОФМ бўйича туман кенгаши вакилларининг иштироки таъминланди.

Сайёр қабуллар сўнгида мамлакатимизда қабул қилинган сўнги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни юзасидан тушунтиришлар берилди.