Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Самарали меҳнат натижаси


Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ҳамда ҳарбий хизматчилар ва ёшларнинг маънавий-маърифий савиясини оширига муносиб ҳисса қўйиб келаётган, хизмат фаолиятида юксак натижаларга эришган ходимлар тақдирланди.

Қашқадарё вилоят адлия бошқармасида кўп йиллардан буён  фаолият юритиб келаётган, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда муносиб ҳисса қўшаётган, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини, ҳарбий хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзоларининг ҳуқуқий билимини ошишида муносиб ҳисса қўшиб келаётган Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими бошлиғи Саттарова Нилуфар Алимовна вазирликнинг муносиб эътирофига сазовор бўлиб, “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Вилоят адлия бошқармаси жамоаси Н.Саттаровани самимий қутлар экан, Ватан равнақи ва ривожи йўлида матонат ва сидқидилдан хизмат қилишда давом этиб, бундан-да юксак марраларни забт этишини тилайди.