Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Миришкор туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар


Миришкор туман адлия бўлими томонидан ўтган йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 185 та мурожаатнинг 183 таси ҳал этилиб, шундан 170 таси ёки 92,8 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 91,8 фоиз) қаноатлантирилган, 23 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 2 таси тегишлиги бўйича юборилган. 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 5 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 5 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 7 та тақдимнома киритилиб, 26 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорлар бекор қилинди. 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Миришкор туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида жами 14 та ўрганишлар ва 24 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 51 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 7 644 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 175 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 55 та тақдимнома, 97 та огоҳнома, 1 та жиноий таклиф ва 22 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 50 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 2 нафар шахс эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган, 26 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари ҳамда 4 та назорат қилувчи органларнинг, жами 30 та ҳужжатлари бекор қилинган, 624 млн. 860 минг сўмлик маблағ ундириб берилди.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 22 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида 15 та даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилди. 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида жами 1 039 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 92 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 871 таси оғзаки, 1085 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 241 таси манзилли тарғибот ва 297 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир. 

Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича

Адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда тумандаги барча 35 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 1 100 дан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 127 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.