Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Чироқчи туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар


Чироқчи туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди. 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 304 та мурожаатнинг 286 таси ҳал этилиб, шундан 264 таси ёки 87 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 92 фоиз) қаноатлантирилган, 22 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари билан биргаликда тумандаги барча 86 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 2345 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 232 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди. 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 5 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 3 та тақдимнома киритилди ва 5 та фармойиш ва 23 та қарорларнинг тегишли бандлари қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди. 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича 

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 14 та ўрганиш ва 31 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 56 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва натижада 8 233 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 63 та тақдимнома, 20 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 50 та огоҳнома киритилди.

Натижада 60 нафар шахс интизомий ва 169 млн. 376 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 12 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 12 та даъво аризалари киритилган бўлиб, 9 таси кўриб чиқилган ва қаноатлантирилган, 3 таси қолдиқ бўлиб қолган ва қаноатлантирилган даъво аризаларига кўра 5 470 448 сўм ноқонуний қарздорликлар бекор қилинган. 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 833 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 40 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 758 таси оғзаки, 35 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.

 

Чироқчи туман адлия

бўлими бошлиғи

Ў.Жабборов