Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Муборак туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар


Муборак туман адлия бўлими томонидан ўтган йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 162 та мурожаатнинг 155 таси ҳал этилиб, шундан 133 таси ёки 82,1 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 82,0 фоиз) қаноатлантирилган, 22 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 6 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 6 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 7та тақдимнома киритилиб, 2 та норматив-ҳуқуқий, 25 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорларнинг банди бекор қилинди.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Муборак туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида жами       14 та ўрганишлар ва 30 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 83 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 7085 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 134 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 57 та тақдимнома, 64 та огоҳнома ва 4 маъмурий баённома, 9 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 40 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 2 нафар шахс эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган, 27 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари ҳамда 35 та назорат қилувчи органларнинг, жами 62 та ҳужжатлари бекор қилинган, 100 млн. 578 минг 900 сўмлик маблағ ундириб берилди.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 13 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида 27 та  суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилди.

Тегишли судларга киритилган даъво аризалари ва суд буйруғи чиқариш учун берилган аризалар натижасига кўра, 27 та 206 млн. 008,0 минг сўмлик  суд буйруғи аризалари қаноатлантирилиб, суд буйруқлари қабул қилинишига эришилди. 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида жами 822 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 55 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 738 таси оғзаки, 29 кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир. 

Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича

Адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда тумандаги барча 25 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 527 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 145 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.

 

Муборак туман адлия

бўлими бошлиғи

Ҳ.Ачилов