Янгиликлар
Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар
Яккабоғ туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, бир қатор ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 198 та мурожаатнинг 183 таси ҳал этилиб, шундан 113 таси ёки 57 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 62 фоиз) қаноатлантирилган, 70 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.
Бўлим томонидан 2019 йил туман идоралари билан ҳамкорликда 60 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 2 мингдан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 133 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва
норма ижодкорлиги бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 5 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, барчасига розилик визаси қўйилган.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 8 та тақдимнома киритилиб, 21 та қарорлар бекор қилинган.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Бўлим томонидан 2019 йил давомида жами 14 та ўрганишлар ва 25 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 57 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 20 836 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 392 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Хусусан, 60 та тақдимнома, 312 та огоҳнома ва 19 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳамда 1 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилган.
Киритилган тақдимномалар натижасида 39 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 2 нафар шахс эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган ҳамда 2 млн. 742 минг сўмлик маблағ ундириб берилган.
Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 15 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.
Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида 51 та 331 млн. 620 минг сўмлик даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилган.
Тегишли судларга киритилган даъво аризалари ва суд буйруғи чиқариш учун берилган аризалар натижасига кўра, 48 та 174 млн. 050 минг сўмлик даъво аризалари ва суд буйруғи аризалари қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарорлари ва суд буйруқлари қабул қилинишига эришилди.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан 2019 йил давомида жами 1 008 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 48 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 833 таси оғзаки, 52 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 22 таси манзилли тарғибот ва 53 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.