Янгиликлар
Косон туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар
Косон туман адлия бўлими томонидан ўтган йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 299 та мурожаатнинг 296 таси ҳал этилиб, шундан 247 таси ёки 83,6 фоизи қаноатлантирилган, 49 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 4 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 4 тасига розилик визаси қўйилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 4 та тақдимнома киритилиб, 1 та норматив-ҳуқуқий, 27 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорлар бекор қилинди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Косон туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида жами 29 та ўрганишлар ва 28 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 66 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 27 077 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 442 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.
Хусусан, 113 та тақдимнома, 308 та огоҳнома ва 21 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.
Киритилган тақдимномалар натижасида 71 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 4 нафар шахс эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган, 28 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари ҳамда 27 та назорат қилувчи органларнинг, жами 55 та ҳужжатлари бекор қилинган, 927 млн. 316 минг 700 сўмлик маблағ ундириб берилди.
Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 21 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида 24 та даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилди.
Тегишли судларга киритилган даъво аризалари ва суд буйруғи чиқариш учун берилган аризалар натижасига кўра, 24 та 53 млн. 875,2 минг сўмлик даъво аризалари ва суд буйруғи аризалари қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарорлари ва суд буйруқлари қабул қилинишига эришилди.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида жами 1 017 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 263 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 675 таси оғзаки, 79 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 114 таси манзилли тарғибот ва 264 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича
Адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда тумандаги барча 68 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 13 930 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 155 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.
Косон туман адлия
бўлими бошлиғи
Н.Қодирова