Янгиликлар
Қамаши туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Қамаши туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 207 та мурожаатнинг 198 таси ҳал этилиб, шундан 198 таси ёки 95.7 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 95.7 фоиз) қаноатлантирилган, 6 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари билан биргаликда тумандаги барча 59 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 1560 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 186 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 6 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 3 та тақдимнома киритилди ва 7 та қарорларнинг тегишли бандлари қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 13 та ўрганиш ва 23 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 158 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва натижада 14 835 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 61 та тақдимнома, 26 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 112 та огоҳнома киритилди.
Натижада 37 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди ва 237 млн. 241 минг 804-сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 26 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 21 та даъво аризалари киритилган бўлиб, барчаси қаноатлантирилди ва 104 млн. 345 минг 099 сўм тегишли фуқароларга ундириб берилди.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 840 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 81 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 680 таси оғзаки, 79 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Қамаши туман адлия
бўлими бошлиғи
Ш.Қаҳҳаров