Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар


Деҳқонобод туман адлия бўлими томонидан ўтган йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 185 та мурожаатнинг 177 таси ҳал этилиб, шундан 165 таси қаноатлантирилган, 12 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Бўлим томонидан 2019 йил давомида тумандаги барча 45 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди. Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 1074 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 101 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 6 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 6 таси (1 таси Халқ депутатлари кенгаши, 5 таси ҳокимликлар қарор лойиҳалари) барчасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 8 та тақдимнома киритилиб, 1 та норматив-ҳуқуқий, 21 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорлар бандлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бўлим томонидан 2019 йил давомида жами 14 та ўрганишлар ва 26 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 110 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 13 366 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 215 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 65 та тақдимнома, 123 та огоҳнома ва 26 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳамда 1 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилган.

Киритилган тақдимномалар натижасида 72 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 22 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари, 24 та назорат қилувчи органларнинг жами 46 та ҳужжатлари бекор қилинган, 256 974 917 млн. сўмлик маблағ ундириб берилган.

Шунингдек, киритилган маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 24 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида 7 984 273 сўмлик суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилган. Тегишли судларга киритилган суд буйруғи чиқариш учун берилган аризалар натижасига кўра, 5 та 7 984 273 сўмлик суд буйруғи аризалари қаноатлантирилиб, суд буйруқлари қабул қилинишига эришилди.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан 2019 йил давомида жами 958 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 51 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 859 таси оғзаки, 48 таси кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 133 таси манзилли тарғибот ва 185 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.

 

 

Деҳқонобод тумани адлия

бўлими бошлиғи

М.Тангриев