Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар


Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими томонидан ўтган йил давомида қуйидаги ишлар амалга оширилди. 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 242 та мурожаатнинг барчаси тўлиқ ҳал этилиб, шундан 144 таси ёки 60 фоизи қаноатлантирилган, 98 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари билан биргаликда тумандаги барча 40 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди ва бу ҳақда ижтимоий тармоқларда ёритиб борилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 1381 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 121 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилди. 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 5 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. (5 тадан 2 таси халқ депутатлари Кенгаши, 3 таси Хокимлик қарор лойиҳалари).

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 2 та тақдимнома киритилиб, натижада Маҳаллий давлат хокимияти органининг 2 та қарори бекор қилинди ва 2 та қарорнинг тегишли бандлари қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди. 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича 

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 12 та ўрганиш ва 32 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 64 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва натижада 5000 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 68 та тақдимнома, 16 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 142 та огоҳнома киритилди.

Натижада 27 нафар шахс интизомий жазо чораси қўлланилган ва 2 нафар шахс эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган ҳамда 342 227 508 сўм пул маблағлари ўз эгаларига ундириб берилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 16 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 3 та даъво аризалари киритилган бўлиб, барчаси қаноатлантирилди ҳамда моддий ва маънавий зарарлар билан бирга 282 млн. 316 минг 931 сўм пул маблағлари тегишли тартибда фуқароларга ундириб берилди. 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 1402 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 42 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 747 таси оғзаки, 28 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.


Шаҳрисабз шаҳар адлия

бўлими бошлиғи

О.Умаров