Янгиликлар
Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар
Шаҳрисабз туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 220 та мурожаатнинг 208 таси ҳал этилиб, шундан 128 таси ёки 58 фоизи қаноатлантирилган, 80 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари ва бошқа мутассадди ташкилотлар билан биргаликда тумандаги барча 57 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 1498 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 130 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 4 та ҳамда Халқ депутатлари Шаҳрисабз туман кенгашининг 1 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 4 та тақдимнома киритилди ва 4 та қарорларнинг тегишли бандлари қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 14 та ўрганиш ва 30 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 70 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва натижада 14 012 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 72 та тақдимнома, 1 та жиноий таклиф, 23 та маъмурий баённома (шундан 1 таси маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф) ҳамда 136 та огоҳнома киритилди.
Натижада 32 нафар шахс
интизомий ва 282 млн. 871 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди. Киритилган жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги таклифга асосан 2 та мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилиб, суд томонидан тегишли чоралар кўрилди. Маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб, тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра
20 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 9 та даъво аризалари киритилган бўлиб, барчаси қаноатлантирилди ва 5 555 400 сўм тегишли фуқароларга ундириб берилди.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 777 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 75 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 661 таси оғзаки, 41 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Шаҳрисабз туман адлия
бўлими бошлиғи
Ш.Узаков