Янгиликлар
Нишон туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар
Нишон туман адлия бўлими томонидан ўтган йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 224 та мурожаатнинг 218 таси ҳал этилиб, шундан 172 таси ёки 76,8 фоизи қаноатлантирилган, 52 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари билан биргаликда тумандаги барча 36 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 1230 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 76 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилинди ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 5 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 5 тақдимнома киритилди ва 45 та қарорларнинг тегишли бандлари қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 16 та ўрганиш ва 29 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 59 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинди ва натижада 4282 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 90 та тақдимнома, 29 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 137 та огоҳнома киритилди.
Китирилган тақдимномалар натижада 80 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган бўлса, 1 нафар шахснинг меҳнат шарномаси бекор қилинган ва 216 млн. 446 минг сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.
Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 16 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 16 та даъво аризалари киритилган бўлиб, барчаси қаноатлантирилди ва 72 млн. 200 минг сўм тегишли фуқароларга ундириб берилди.
Хусусан, мансабдор шахснинг ҳати-ҳаракатига нисбатан киритилган даъво аризасига кўра, туман маъмурий судининг 2019 йил 15 августдаги ҳал қилув қарори билан Бюджетдан ташқари Нишон туман пенсия жамғармасининг 21.06.2019 йилдаги №ЭА/30-10-01-669-сонли қарори ҳақиқий эмас деб топилиб, Б.Нодированинг 1989 йилнинг июль, 1990 йилнинг июнь-декабрь, 1991 йилнинг июнь-июль, 1992 йилнинг июль ва декабрь ойларида ишлаган иш стажлари инобатга олиш мажбурияти юклатилди.
Шунингдек, ноқонуний ишдан бўшатилганлиги учун бўлим томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига киритилган даъво аризасига кўра, суднинг 2019 йил 9 декабрдаги ҳал қилув қарори билан Д.Марқаев ишга тикланиб, мажбурий прогул кунлари учун 4 251 028 сўм иш ҳақи ва 1 500 000 сўм маъвий зарар ундирилиши белгиланди.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 823 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 87 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 684 таси оғзаки, 52 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Нишон туман адлия
бўлими бошлиғи
М.Абраев