Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар


Қарши шаҳар адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди. 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 152 та мурожаатнинг 152 таси ҳал этилиб, шундан 74 таси ёки 49 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 49 фоиз) қаноатлантирилди, 78 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 4 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 4 тасига розилик визаси қўйилди.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 6 та тақдимнома киритилиб, 13 та норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусдаги қарорлар бекор қилинди. 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича 

Бўлим томонидан ҳисобот даврида жами 12 та ўрганиш ва 30 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 46 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 9 301 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 90 та тақдимнома, 14 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 135 та огоҳнома киритилди.

Натижада 16 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилган ва 300 млн 108 минг 484 сўмдан ортиқ пул маблағлағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 14 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, бўлим томонидан ҳисобот даврида судларга 29 та 127 млн 079 минг 500 сўмлик суд буйруғига аризалар киритилган бўлиб, шундан 22 та суд буйруғи асосида 122.640.200 сўмлик иш хақлари ундириб қаноатлантирилди. 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бошқарма томонидан жами 1033 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 76 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 910 таси оғзаки, 47 та кўргазмали, 61 таси манзилли тарғибот ва 63 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир. 

                

Қарши шаҳар адлия

бўлими бошлиғи

Б.Хидиров