Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Компенсация пули ундириб берилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Қарши тумани Юқори Бешкент қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Мустаевнинг уй-жойи бузилганлиги ва унга етказилган моддий зарар туман ҳокимлиги томонидан тўлаб берилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган.

Мурожаатни ўрганиш натижасида фуқаро Ш.Мустаевнинг уй-жойи Қарши туман Бешкент шаҳрида жойлашган “Ҳазрати Султон Абул Хайр Мазандароний” қабристонини кенгайтириш муносабати билан бузилишга тушганлиги, туман ҳокимининг 2018 йил 24 декабрь кунидаги қарорига кўра фуқаро Ш.Мустаевга ер майдони ажратиб берилган бўлсада, ҳанузгача туман ҳокимлиги томонидан “Эксперт Баҳолаш ва Консалтинг Маркази” МЧЖ хулосасига асосан белгиланган компенсация тўлови тўлаб берилмаганлиги маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан фуқарога етказилган моддий зарарни ундириб бериш юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди.

Суднинг ҳал қилув қарорига асосан Қарши туман ҳокимлиги томонидан фуқаро Ш.Мустаевга 80 716 012 сўм миқдорда компенсация тўлови тўлаб берилиши белгиланди.