Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ходимнинг иш ҳақи тўлаб берилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармасига Китоб тумани, “Мустақиллик” МФЙ, Арчазор кўчаси, 35-уйда яшовчи фуқаро А.Нажимов мурожаат қилиб, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан ойлик иш ҳақлари ва мукофот пуллари тўлаб берилмаётганлигини баён қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижасида фуқаро А.Нажимовга бошқарма томонидан 2019 йил август ойидан декабрь ойига қадар бўлган ойлик иш ҳақлари тўлаб берилмаганлиги аниқланиб, қонун бузилиш ҳолатини бартараф этиш тўғрисида тақдимнома киритилди.

Натижада вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси томонидан фуқаро А.Нажимовга тўланмаган иш ҳақи ҳамда мукофот пуллари, жами 11 699 255 сўм пул маблағи пластик карточкасига ўтказиб берилди.