Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Касби туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар


Касби туман адлия бўлими томонидан ўтган йил давомида бир қатор ишлар амалга оширилди. 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 210 та мурожаатнинг 204 таси ҳал этилиб, шундан 181 таси ёки 86,3 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 88,7 фоиз) қаноатлантирилган, 23 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 6 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 6 тасига розилик визаси қўйилди. Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 8 та тақдимнома киритилиб, 1 та норматив-ҳуқуқий, 72 та норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлмаган қарорлар бекор қилинди. 

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Касби туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида жами 13 та ўрганишлар ва 93 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 102 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 9 350 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 367 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 63 та тақдимнома, 279 та огоҳнома ва 25 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилди.

Киритилган тақдимномалар натижасида 48 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 3 нафар шахс эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган, 67 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари ҳамда 6 та назорат қилувчи органларнинг, жами 73 та ҳужжатлари бекор қилинган, 135 млн. 80,2 минг сўмлик маблағ ундириб берилди.

Шунингдек, киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 25 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими томонидан ҳисобот даврида 33 та даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилди.

Тегишли судларга киритилган даъво аризалари ва суд буйруғи чиқариш учун берилган аризалар натижасига кўра, 35 та 18 млн. 348,9 минг сўмлик (ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган 8 та 18 млн. 348,9 минг сўмлик даъво аризаси билан бирга) даъво аризалари ва суд буйруғи аризалари қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарорлари ва суд буйруқлари қабул қилинишига эришилди. 

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида жами 1 071 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 277 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 714 таси оғзаки, 80 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 714 таси манзилли тарғибот ва 237 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир. 

Ўтказилган сайёр қабуллар бўйича

Адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда тумандаги барча 41 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 1 827 тадан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 137 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилди.