Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Бошқарма фаолияти юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.

Мазкур тадбирда бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йил давомида амалга оширилган ишлар, шунингдек 2020 йилда бажарилиши режалаштирилган вазифалар хусусида сўз юритилди.

Хусусан, ҳуқуқни қўллаш, нотариат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда бошқарма томонидан мазкур ислоҳотлар ижросини таъминлаш мақсадида олиб борилаётган ишлар, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, вилоятда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказилиши аҳволи юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

2019 йил давомида бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ўтказилган сайёр қабуллар ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимларига берилган иш юкламаларида белгиланган вазифалар, уларнинг натижаси ва самараси ҳақида тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида  иштирокчилар томонидан бошқарма, айниқса нотариат соҳасида коррупцияни ҳамда ортиқча навбатни бартараф этиш, нотариал ҳаракат учун белгиланган тўловлар, юридик коллеж фаолияти, “Мадад” маслаҳат марказларини ташкил этилиши ва унинг фаолияти, бошқарма томонидан 2020 йилда фуқароларга янада сифатли ва тезкор ҳуқуқий хизмат кўрсатилишида режалаштирилган ишлар юзасидан саволлар берилди.

Тадбир сўнгида журналистлар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазмунини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, аҳолига содда ва халқчил тарзда етказилиши самарадорлигини янада ошириш юзасидан ҳамкорликни кучайтириш бўйича таклифлар берилди ва бу борада режалар ишлаб чиқилди.  

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси томонидан тасвирга олинди.

Шу куннинг ўзида юқорида таъкидланган барча маълумотлар юзасидан бошқарма ходимлари томонидан “Олтин воҳа”  радиосига ҳам интервью берилди.