Янгиликлар
Байрам тадбири тафсилотлари...
Қарши туман адлия бўлими ташаббуси билан туман Мудофаа ва мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда “Хонобод” МФЙ даги ҳарбийлар шаҳарчасида бўлиб ўтган тадбир тафсилотлари “Насаф ТВ” телеведенияси орқали 13-14 январь кунлари намойиш этилди.
Мазкур тадбир харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари иштирокида харбий хизматчилар фарзандлари тарбияланаётган 21-сонли мактабгача таълим муассасасида Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги муносабати билан “Мен хам харбий бўламан”мавзусида бўлиб ўтди.
Тадбир давомида туман адлия бўлими томонидан ҳарбий хизматчилар фаолияти, уларга ва уларнинг оила аъзоларига турли хил имкониятлар яратиб бериш назарда тутилган қонун ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар берилди.
Тадбир ҳарбий хизматчилар, уларнинг фарзандлари ўртасида ўтказилган танлов ва беллашувлар, шунингдек куй-қўшиқлар билан янада файзли давом этди.
Бу каби тадбирларнинг ташкил этилиши ҳарбийларнинг ўз касбига бўлган муҳаббати ва садоқатининг янада юксалишида, уларнинг руҳланишида, айниқса фарзандлар камолида, келажагида муҳим аҳамият касб этади.