Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Янги таҳрирдаги кодекс мазмуни тушунтирилмоқда


Нишон туман солиқ инспекциясида туман адлия бўлими, солиқ инспекцияси ва  Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ва туман бўлими билан ҳамкорликда янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини манзилли тарғиб қилиш мақсадида тарғибот тадбирлари ташкил қилинди.

Мазкур тадбирда солиқ ходимлари, тадбиркорлар иштирок этиб, уларга солиқ қонунчилигида амалга оширилган ўзгариш ва янгиликлар хусусида тушунтиришлар берилди.

Хусусан, ягона ижтимоий тўлов ўрнига ижтимоий солиқ, ягона солиқ тўлови ўрнига — айланмадан солиқ, қатъий белгиланган солиқ ўрнига — жисмоний шахсларнинг даромадларига, уларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илгари берилган имтиёз ва солиқни ҳисоблаш хусусиятларини сақлаб қолган ҳолда, қатъий белгиланган миқдорда солиқ жорий этилиши, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар, шунингдек солиқлар бўйича пасайтирилган ставкалар 2007 йил 25 декабрдаги қонун билан тасдиқланган Солиқ кодекси билан тақдим этилган ва белгиланган имтиёзлар ва ставкалар 2020 йил 1 апрелгача, Ўзбекистон Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тақдим этилган имтиёзлар ва ставкалар, уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилиниши таъкидланди.

Солиқ кодекси таркибидан давлат божи, товарларнинг айрим турларини (алкоголли ичимликлар) сотиш ҳуқуқи учун йиғимлар бўлимлари чиқарилди, улар «Давлат божи тўғрисида» ги алоҳида қонунда назарда тутилиши ҳамда бир марталик хусусиятдаги махсус тўловлар бўлган ер қаъридан фойдаланувчилар учун бонуслар (имзоли бонус ва тижоратбоп бонус) Солиқ кодексидан «Ер қаъри тўғрисида» ги қонунга ўтказилиши ва бошқа янгиликлар ҳақида сўз юритилди.

Тадбир тафсилотлари вилоят телевидениеси орқали тасвирга олинди.