Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди


Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Солиқ кодексига асосан солиққа оид муносабатларни тартибга солувчи бир қанча янги нормалар яратилди.

Мазкур ўзгариш ва янгиликларни тадбиркорлар ва аҳолига етказиш мақсадида вилоят адлия, давлат солиқ бошқармалари томонидан оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари ва тадбиркорлик субъектлари учун матбуот анжумани  ташкил этилди.

Тадбирда янги тахрирдаги Солиқ кодексини қабул қилиш зарурати, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар, солиқлар бўйича пасайтирилган ставкаларнинг амал қилиш муддатлари борасида батафсил маълумотлар берлди.

Шунингдек, солиқ текширувларининг турлари, яъни камерал солиқ текшируви, сайёр солиқ текшируви ва солиқ аудити бўйича маълумотлар ҳамда солиқларни унификациялаш, ўхшаш солиқ базасига эга солиқларни бирлаштириш орқали улар сони мақбуллаштирилгани ва бошқалар хусусида тушунтиришлар берилди.

Тадбирда иштирокчиларига кодекснинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш юзасидан 50 дан ортиқ фраер ва буклетлар тарқатилди.