Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

Қонунчиликдаги янгиликлар тарғиботи


Қашқадарё вилоят адлия ҳамда Солиқ бошқармалари томонидан вилоят телевидениесида давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатида янги тахрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилди. Унда 2007 йилда қабул қилинган Солиқ кодексида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар 2020 йилнинг 1 апрелига қадар амал қилиниши, 2020 йилнинг 1 январигача қабул қилинган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар уларнинг амал қилиш муддати тугагунга қадар амал қилиниши белгиланганлиги ҳамда янги таҳрирдаги Солиқ кодексида солиқларни унификациялаш, ўхшаш солиқ солиш базасига эга солиқларни бирлаштириш орқали улар сони мақбуллаштирилгани ва солиқ ҳисоботлари камайтирилиб соддалаштирилгани тушунтириб ўтилди.

Солиқ турлари 9 тагача қисқартирилгани ва солиқ органлари солиқ текширувларининг турлари бўйича ҳамда бошқалар хусусида батафсил маълумотлар берилди.

Давра суҳбатининг масъул ходимлар томонидан солиқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз манфаатларига хизмат қилиши таъкидланди.