Янгиликлар
Жорий йилда ҳам режа асосида сайёр қабуллар давом этади
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жорий йилда вилоятдаги жами 768 та МФЙ ва ҚФЙларда сайёр қабуллар ташкил этиш режа графиги тасдиқланди.
Шунга мувофиқ, жорий йилнинг 11 январь куни 18 та МФЙ ва ҚФЙларда сайёр қабуллар ўтказилди. Ташкил этилган сайёр қабуллар давомида 82 та оғзаки мурожаатлар жойида ҳал этилди, 42 та мурожаат иш юритувга қабул қилиниб, рўйхатдан ўтказилди.
Сайёр қабулларда фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш билан бир қаторда, қабул қилинган сўнги муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти ҳам тушунтириб берилди.
Хусусан, Солиқ кодекси, “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 декабрдаги ПҚ-4546-сон “Бюрократик тўсиқларни янада қисқартириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятига замонавий бошқарув тамойилларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори, “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисида”ги қўшма қарори ва бошқа қонун ҳужжатлари мазмуни юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.