Янгиликлар
Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси мазмун-моҳияти тушунтирилмоқда
Қамаши туман адлия бўлими томонидан Халқ таълими бўлимида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси (янги таҳрири) мазмун-моҳиятини тушунтириш мақсадида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда давлат солиқ инспекцияси, давлат хизматлари маркази, молия бўлими масъул ходимлари иштирок этишди.
Туман адлия бўлими масъул ходими томонидан солиқ қонунчилигидаги ўзгаришлар, сайёр солиқ текширувлари, камерал солиқ текширувлари, солиқ аудити ҳамда солиқ тўловчиларга бериладиган имтиёзлар хусусида батафсил маълумотлар берилди.
Тадбир иштирокчиларига Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришлар ва имтиёзлар ҳақида тайёрланган инфографикалар, буклетлар ва флаерлар тарқатилиб, уларнинг билимларини синаб кўриш мақсадида викторина ўтказилди. Фаол иштирок этган иштирокчиларга эсдалик совғалари берилди.