Янгиликлар
Ғузор туман адлия бўлимининг 2019 йил давомида амалга оширган фаолияти юзасидан
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан туман (шаҳар) адлия бўлимларига белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда Ғузор туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.
Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича
Бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 239 та мурожаатнинг 235 таси ёки 98,3 фоизи ҳал этилиб, шундан 222 таси ёки 92,9 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 94,5 фоиз) қаноатлантирилди, 13 тасига қонун доирасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 2 таси тегишли тартибда тааллуқлилигига кўра кўриб чиқишлик учун юборилган ва 2 таси кўрмасдан қолдирилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар
Бўлим томонидан 2019 йил давомида ҳамкор ташкилотлар, давлат нотариал идоралари нотариуслар иштирокида тумандаги 43 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда 44 та сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 164 та жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 164 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, 160 таси қаноатлантирилган, 3 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилди.
Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 4 та, халқ депутатлари Ғузор туман Кенгашининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 1 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган.
Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 6 та тақдимнома киритилиб, 68 та қарорлар, шундан 2 та норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлар бекор қилинди.
Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича
Бўлими томонидан ҳисобот даврида жами 14 та ўрганиш ва 26 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 103 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 8 314 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 82 та тақдимнома, 40 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 122 та огоҳнома киритилди.
Натижада 96 нафар шахс интизомий (шундан 1 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган) ва 101 402 919 сўмдан ортиқ пул маблағлари қонуний эгаларига қайтарилди.
Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 40 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.
Бундан ташқари, бошқарма томонидан ҳисобот даврида судларга 29 та 40 150 823 сўмлик даъво аризалари киритилган бўлиб, ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган 1 та 1 500 000 сўмлик даъво аризаси натижасига кўра 41 651 000 сўмлик 30 та даъво аризалари қаноатлантирилди.
Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йил давомида жами 832 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 66 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 721 таси оғзаки, 45 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 40 таси манзилли тарғибот ва 91 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.
Ғузор туман адлия бўлими
бошлиғи М.Салимов