Янгиликлар
Меҳнат ҳуқуқи ҳимояси...
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорнинг 7-иловаси билан тасдиқланган “Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари ижроси юзасидан асосан Қашқадарё вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармасида бошқарма ва унинг тизимида ишлаб келаётган ишчи ходимларнинг ойлик иш ҳақлари ўз вақтида тўланаётганлиги юзасидан мониторинг ўтказилди.
Мониторинг натижасида Қашқадарё вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармасида 2019 йил январь ойидан декабрь ойига қадар бошқарма ва унинг тизимида ишлаб келаётган ишчи ходимларнинг жами 332 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақлари ўз вақтида тўланмасдан келинаётганлиги аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан Қашқадарё вилояти Ўрмон хўжалиги бошқармасига тақдимнома киритилди ва тақдимнома натижасига кўра, бошқарма ва унинг тизимида ишлаб келаётган ишчи ходимларнинг жами 332 млн. сўмдан ортиқ иш ҳақлари тўлиқ тўлатиб берилди.