Янгиликлар
Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан тадбир
Қарши туман адлия бўлими томонидан вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, туман Мудофаа бўлими билан ҳамкорликда ТИКХММИ Қарши филиали академик лицейида Ватанпарварлик ойлиги муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчиларга Ватанга садоқат, матонат ва фидоийлик юзасидан ҳарбий хизматчилар ва фахрийлар тавсиялари айтиб ўтилди.
Адлия бўлими ходимлари томонидан тадбир иштирокчиларига ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига яратилган имкониятлар, имтиёзлар тўғрисидаги амалдаги қонун ҳужжатлари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Ўқувчиларнинг байрам муносабати билан бадиий чиқишлари номойиш этилди. Фаол иштирок этган ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Бу каби ўтказилган тадбирлар ёшларда Ватан олдидаги фарзандлик бурчи, масъулияти янада ошишида, келажакка, шунингдек ўзига бўлган ишончининг янада юксалишида муҳим ўрин тутади.