Янгиликлар
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими томонидан 2019 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот
Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини юритиш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш соҳасида қатор ишлар амалга оширилди.
2019 йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотлар жами 749 тани ташкил этиб, шундан 518 та давлат рўйхатидан ўтказилган, 231 та ҳисобга қўйилган. 185 та диний ташкилотлар, шундан 2 та ноисломий диний ташкилот ҳисобланади.
.png)
Бўлим томонидан 2019 йилда 42 та нодавлат нотижорат ташкилотлари (шундан 24 та давлат рўйхатидан ўтказилган, 18 ҳисобга қўйилган) рўйхатдан ўтказилди. 28 та нодавлат нотижорат ташкилоти ҳудудий бўлинмалари қайта рўйхатдан ўтказилди. Масалан, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги “Ижод” жамоат фондининг Қашқадарё вилоят бўлинмаси, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қашқадарё вилоят бўлими, Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилояти партия ташкилоти, Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш республика марказининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмалари, Ўзбекистон бодибилдинг, фитнес ва мас-рестлинг федерациясининг Қашқадарё вилоят бўлими давлат рўйхатига олинди, Юксалиш умуммиллий ҳаракати Қашқадарё вилоят ҳудудий бўлинмаси ҳисобга қўйилди.
Қашқадарё вилояти ҳудудида мустақил фаолият олиб борадиган 2 та нодавлат нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди. 4 та диний ташкилот қайта рўйхатдан ўтказилди.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлимига 2019 йил давомида 442 та хат, ҳужжатлар келиб тушган бўлиб, шундан 178 та назоратга олинган, 264 та маълумот сифатида қабул қилинган, 23 та Адлия вазирлигидан топшириқ хат сифатида келган, 171 та хат ҳужжатлар ижроси ўз вақтида таъминланган, 7 та хат ҳужжат қолдиқ сифатида ўтган.
Ҳисобот даври давомида бўлимга 44 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, шулардан 16 та ариза, 24 та шикоят, шундан 9 та қаноатлантирилган, 34 та мурожаатга ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 та мурожаат қўрмасдан қолдирилган. 4 та мурожаат жойига чиққан ҳолда мурожаат муаллифи иштирокида ўрганилган.
Бўлим томонидан жами 195 та тақдимнома, 244 та огоҳнома, 1 та маъмурий таклиф, 5 та даъво аризалар киритилган бўлиб, натижада 212 та шахс интизомий жавобгарликка, 1 та шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, 3 та шахс билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда 1 076 079 сўм маблағ ундириб берилган.
Вилоят адлия бошқармасининг 2019 йил I ҳамда II ярим йилликка мўлжалланган иш режаларига асосан 26 та диний ташкилот ва 19 та нодавлат нотижорат ташкилотларида ўрганиш ҳамда 13 та нодавлат нотижорат ташкилотида мониторинг ўтказилди.
Ўтказилган ўрганишлар натижаларига кўра, жами 2 166 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, мазкур қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш ва келгусида такроран содир этмаслик мақсадида 45 та тақдимнома киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги 635-сон қарори билан тасдиқланган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини адлия органлари томонидан мониторинг қилиш ва ўрганиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан 134 та нодавлат нотижорат ташкилотида мониторинг ўтказилган. Ўтказилган мониторинглар натижасида 20 та нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбар органларига аниқланган қонун ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида тақдимномалар киритилди.
Бўлим томонидан доимий фаолият кўрсатувчи 14 та ҳакамлик судлари рўйхатдан ўтказилган.
Бўлим томонидан шу давр мобайнида жами 280 та тарғибот тадбирлари ташкил этилиб, шундан 10 маротаба телевидениеда, 12 маротаба радиода, 16 маротаба газетада чиқишлар қилинди. Маҳаллаларда, меҳнат жамоаларида ва бошқа жойларда 128 маротаба маъруза, 99 маротаба давра суҳбати ҳамда
15 маротаба семинарлар ташкил этилди.
.png)
Нодавлат нотижорат
ташкилотлар бўлим бошлиғи
А.Худайбердиев