Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқлари адлия ҳимоясида


Ҳар бир мурожаат ортида инсон манфаатлари ва хақ-ҳуқуқлари туради. Адлия органларига фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар ўрганилиб фуқаролар манфаатлари ҳимоя қилинмоқда.

Жумладан, Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси томонидан Яккабоғ тумани, “Шаршарбоғот” МФЙ, Шаршар кўчаси, 32-уйда яшовчи фуқаро Ш.Холмахматованинг ишга тиклашда амалий ёрдам беришни сўраб қилган мурожаати   ўрганиб чиқилди.

Вилоят адлия бошқармасининг қонуний аралашуви билан Яккабоғ давлат ихтисослаштирилган ўрмон хўжалиги раҳбарининг 2019 йил 31 декабрда 194-сонли буйруғи қабул қилиниб, Ш.Холмахматованинг аввалги ишлаган ишига тикланганлиги ва мажбурий прогул вақти учун ҳақ тўланиши ҳамда бошқа харажатларни қоплаш юзасидан тегишли тўловлар тўлаб берилиши таъминланди.