Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан 2019 йил давомида амалга оширган ишлар...


Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими томонидан белгиланган вазифаларни амалга ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, сифатли давлат хизмати кўрсатилишини назорат қилиш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бўлим томонидан 2019 йил давомида вазирлик ва бошқа ташкилотлар томонидан келиб тушган 396 та хат-ҳужжатлар ҳамда топшириқ хатларининг ижроси ўз вақтида таъминланди.

Ҳисобот даврида бўлимга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 292 та мурожаат ўрганилиб, уларнинг ижроси таъминланди. 

64 та мурожаат қаноатлантирилиб, қолган мурожаатларга қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Бўлим томонидан 2019 йил давомида вилоятда фаолият юритаётган 7 та давлат нотариал идораларида комплекс текширишлар ўтказилиб, ушбу текширишлар давомида жами 245 та камчиликлар аниқланди. Айрим камчиликлар текшириш давомида жойида бартараф қилиниб, жиддий қонунбузилиш ҳолатлари бошқарманинг ҳайъат йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли чора тадбирлар белгилаб олинди.

Бўлим томонидан соҳа фаолиятини ўрганиш ва бошқарманинг иш режаси ижросини таъминлаш мақсадида 4 та умумлаштиришлар ўтказилиб, натижасига кўра аниқланган камчиликларга келгусида йўл қўймаслик ва қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида вилоятдаги барча туман (шаҳар) давлат нотариал идоралари нотариусларига “Танбеҳ хати” юборилди.

Бўлим томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг талабномаларига асосан вилоятда фаолият юритувчи ҳамда собиқ нотариал идора нотариусларига нисбатан 31 та хизмат текширувлари ўтказилди. Аниқланган камчиликлар ва қонун бузилиши ҳолатлари бўйича нотариал идора ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди.

2019 йил давомида бўлим ҳамда бошқарманинг Кадрлар бўлими билан биргаликда вилоятдаги туман (шаҳар) давлат нотариал идораларида 124 та “Сирли мижоз” ва “Рейд” тадбирлари ўтказилди. Натижасига кўра, 9 нафар ходимга интизомий жазо чораси қўлланилган.

2019 йил давомида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан жами 224 598 та нотариал ҳаракатларни амалга оширилган бўлса, уларнинг  3113  таси сайёр тартибда амалга оширилди.  

Амалга оширилган нотариал ҳаракатлар натижасида 44 млрд. 898 млн. 005 минг. 171 сўм миқдорида давлат божи, 2 млрд. 794 млн. 267 минг. 499 сўм миқдорида герб йиғими, 12 млрд. 923 млн. 660 минг. 951 сўм миқдорида ҳуқуқий ва техник тусдаги хизматлар учун ҳақ ундирилди.

Бошқарма ҳузуридаги малака комиссияси томонидан 7 маротаба йиғилишлар ўтказилиб, 12 нафар талабгорлардан малака имтоҳини қабул қилинди.

Адвокатура соҳаси бўйича...

Ҳисобот даврида бўлим томонидан адвокатура соҳасида ҳам бир қатор  ишлар амалга оширилди.

Хусусан, 2019 йил мобайнида 1 та адвокатлик фирмаси ва 12 та адвокатлик бюролари давлат рўйхатидан ўтказилди. 74 маротаба адвокатлик ҳайъатлари уставларига, 79 маротаба адвокатлик фирмалари уставларига ҳамда 1 маротаба адвокатлик бюроси уставига киритилган ўзгартиришш ва қўшимчалар қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.

2019 йил давомида 28 та талабгорларга адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензиялар берилган бўлса, 2 нафар адвокатнинг лицензияси қайта расмийлаштириб берилди. 5 та адвокатнинг адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияларининг амал қилиши тугатилди.

Адвокатлик тузилмаларини рўйхатдан, қайта рўйхатдан ўтказиш ҳамда лицензия бериш натижасида 12 322 861 сўм миқдорида давлат божи ундирилди.

Бошқарманинг иш режа ижросини таъминлаш мақсадида 2 та адвокатлик ҳайъатида, 5 та адвокатлик фирмасида ҳамда 10 та адвокатлик бюроларида ўрганишлар ўтказилиб, натижасига кўра 16 та тақдимнома киритилди.

Бўлим томонидан ҳисобот даврида аҳолини ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича 32 маротаба оммавий ахборот воситалари орқали (8 та телевидения, 6 та радио, 6 та газета ва 12 та веб сайт)  ва
56 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар амалга оширилди. Ушбу тарғибот тадбирларида 1745 нафар фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

 

         Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат

                                                  томонидан тартибга солиш бўлими