Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими фаолиятидан...


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга асосан адлия органларининг асосий вазифаларидан бири фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш ҳисобланади.

Мазкур йўналишда бошқарманинг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

Хусусан, бўлим томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 990 та мурожаатнинг 745 таси ҳал этилиб, шундан 186 таси ёки 18.4 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 25 фоиз) қаноатлантирилган, 559 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Шундан, бошқарманинг “Ишонч телефони”га келиб тушган 192 та мурожаатнинг 174 таси ҳал этилиб, шундан 42 таси ёки 21.8 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 24 фоиз) қаноатлантирилган, 132 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Келиб тушган мурожаатларни ўрганиш натижасига кўра қонун ҳужжатлари ижросининг бузилиши, унинг сабаблари ҳамда бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 29 та тақдимномалар киритилди. Натижада 8 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди ва фуқароларга жами 368 044 100 сўм пул маблағлари ундириб берилди,

Бўлим томонидан ҳисобот даврида 17 та даъво аризалари киритилиб, натижада фуқаролар фойдасига 275 481 862 сўм ундириб берилди ва 2 нафар фуқаронинг ҳуқуқлари тикланди. 

Бундан ташқари, бўлим томонидан 2019 йил давомида ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар давомида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш мақсадида жами 98 та тақдимнома ва 9 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди. Натижада 20 та шахс интизомий ва 8 нафар шахс маъмурий жазога тортилди.  Шу билан бирга, фуқаролар фойдасига 8 986 968 608 сўм пул маблағлари ундириб берилиши таъминланди.

Мисол учун, фуқаро Низамов Маҳмуднинг ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилганлиги муносабати билан компенсация тўловлари тўлаб берилмаганлиги ҳақидаги мурожаати ўрганиб чиқилди. Натижада, Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судига даъво аризаси киритилиб, шу суднинг 2019 йил 3 октябрдаги ҳал қилув қарорига асосан М.Низамовга 100 253 082 сўм  компенсация тўловларини ундириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилиниши таъминланди.

Фуқаро М.Хушвактованинг пенсия тайинлашда ишлаган иш стажи ҳисобга олинмаётганлигидан норози бўлиб 2019 йил 27 июнда қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, Қарши шаҳар маъмурий судига шикоят аризаси киритилди. Натижада, шу суд томонидан фуқаронинг иш стажини қўшиб ҳисобга олиш тўғрисида Қарши шаҳар пенсия жамғармасига мажбурият юклатишга эришилди.

Фуқаро Г.Алиқулованинг АТБ “Инфин банк” томонидан “Ҳар бир оила тадбиркор” Дастури давомида кредит ажратилмаётганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, фуқарога 30 000 000 сўм миқдорида чорвачилик йўналиши бўйича кредит ажратиб беришга эришилди.

Фуқаро Ч.Турсуновнинг ишдан бўшатилганлиги муносабати билан тўлиқ ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, ўрганиш натижаси бўйича фуқарога жами 5 376 188 сўм миқдоридаги иш ҳақлари қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тўлатилиб берилди.

Фуқаро Э.Хўжамовнинг 6 йил давомида фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация ва бошқа қўшимча тўловлар тўланмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилиб, Чироқчи қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш касб-хунар коллежи директори номига тақдимнома киритилди. Натижада, фуқаро Э.Хўжамовга 3 149 410 сўм миқдоридаги фойдаланилмаган меҳнат таътиллари учун компенсация ва бошқа қўшимча тўловлар ундиртириб берилди.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бўлим томонидан жами 268 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 39 тасини оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 224 тасини оғзаки, 5 тасини ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этади

Хулоса қилиб айтганда, инсон ҳуқуқлари барчамиз учун энг олий қадрият ҳисобланади. Бирор бир мурожаат эътиборсиз қолдирилмайди, чунки ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турибди.

 

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

бўлими бошлиғи

Э.Исмоилов