Янгиликлар
ҲУҚУҚИЙ ЭКСПЕРТИЗА ВА ЮРИДИК ХИЗМАТЛАРНИНГ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ БЎЛИМИ ФАОЛИЯТИДАН
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига асосан адлия органларининг асосий вазифаларидан бири давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий таъминлаш ҳисобланади.
Мазкур вазифадан келиб чиқиб, адлия бошқармаси томонидан “Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2864, 28.02.2017 йил) ижроси юзасидан 2019 йил давомида адлия бошқармаси ҳузуридаги юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалалари бўйича келишиш комиссияси томонидан 72 нафар юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш бўйича суҳбат ўтказилиб, натижасига кўра 63 нафар юридик хизмат ходимларига розилик берилган бўлса, 9 нафар номзод суҳбатдан ўтмаган деб топилган.
Бундан ташқари, 26 нафар юридик хизмат ходимлари бўйича лавозимдан озод этишга келишиш амалга оширилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 22 ноябрдаги 244-сонли қарори билан тасдиқланган “Юридик хизматлар ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида”ги Низом ижроси бўйича 2019 йил давомида 63 нафар юридик хизмат ходимларини Юристлар малакасини ошириш маркази томонидан сайёр ўқув курси ташкил этилиб белгиланган тартибда малакаси оширилди.
Аттестациядан ўтиш муддати келган 60 нафар юридик хизмат ходимларидан 58 нафари аттестациядан ўтган бўлса, 2 нафари аттестациядан ўтмаган деб топилган.
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2920, 28.08.2017 йил) ижроси бўйича бошқарма томонидан давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларига мартаба даражаси бериш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилиб 2019 йил давомида 60 нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражаси бериш бўйича Адлия вазирлиги марказий аттестация комиссиясига тавсиялар киритилиб, шундан 57 та нафар юридик хизмат ходимларига мартаба даражаси берилди.
Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талаблар” (рўйхати рақами
2863, 28.02.2017 йил) ижроси бўйича минимал талабларга давлат органлари ва ташкилотлар томонидан риоя этилаётганлиги юзасидан 33 та мониторинг ўтказилиб, мониторинг жараёнида жами 324 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан,
10 та маъмурий таклиф, 21 та тақдимнома, 7 та огоҳнома киритилиб, бунинг натижасида 10 нафар ходим маъмурий жавобгарликка, 23 нафар ходим интизомий жавобгарликка тортилди.
Норма ижодкорлиги соҳасида.
Адлия органларининг асосий вазифаларидан бири туман (шаҳар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ҳисобланади.
Мазкур вазифадан келиб чиқиб, адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 84 та қарор лойиҳалари ишчи тартибида амалий ёрдам берган ҳолда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.
Бошқарма ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг қонунчиликка мувофиқлиги доимий равишда ўрганиб борилмоқда.
Хусусан, 2019 йил давомида ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар натижасида ҳокимликлар томонидан 431 та қарорлар қонун ҳужжатларига зид қабул қилинганлиги, 24 та қарор норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлсада, адлия органларидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинганлиги аниқланиб, уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан 89 та тақдимномалар киритилди.
Киритилган тақдимнома натижасига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 453 та қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатлари талабига мувофиқлаштирилди.
Бошқарма ҳамда туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш масалалари юзасидан доимий равишда ҳуқуқий маслаҳатлар, йўналиш ва кўрсатмалар бериб келинмоқда.
Жисмоний ва юридик шахсларни мурожаатлари билан ишлаш соҳасида 2019 йил давомида бўлимга 14 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, ушбу ариза ва шикоятлардан 2 таси қаноатлантирилган бўлиб, қолган 10 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган ва 2 таси тегишлилиги бўйича юборилган.