Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

“14 январь-Ватан ҳимоячилари куни”га бағишлаб тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда


Қамаши туман адлия бўлими томонидан “Чим” МФЙда жойлашган Қурилиш ва ҳизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда ҳарбий қисм ҳизматчилари, миллий гвардия аскарлари, Мудофаа бўлими, туман ҳокимлиги ва Маданият бўлими ходимлари иштирок этишди.

Байрам тадбирида ҳарбий қисм ҳизматчилари ва миллий гвардия аскарлари томонидан жанговор чиқишлари намойиш этилди ҳамда адлия бўлими ходимлари томонидан ватан ҳимоячилари ва уларнинг оила аъзоларига янги қабул қилинган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, тадбир ташкилотчилари томонидан тумандаги меҳрибонлик уйида тарбияланувчи болажонларнинг ҳолидан хабар олинди. Уларга эсдалик совғалари улашилди.

Тадбир тавсилотлари маҳаллий телевидение орқали тасвирга олинди.