Bog'lanish

Telefon
(+998 75) 230-01-76

Elektron manzil
qashqadaryo@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

АДЛИЯ: ЙИЛ САРҲИСОБИ.


Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳамда давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, адлия бошқармаси томонидан қуйидагилар амалга оширилди.

 Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Бошқарма томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 1 318 та мурожаатнинг 920 таси ҳал этилиб, шундан 276 таси ёки 21 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 30 фоиз) қаноатлантирилган, 644 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Шунингдек, бошқарманинг “ишонч телефони”га келиб тушган 343 та мурожаатнинг 302 таси ҳал этилиб, шундан 69 таси ёки 20 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 22.8 фоиз) қаноатлантирилган, 227 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 6 таси рад этилган.

 Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 6 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 5 тасига розилик визаси қўйилган.

Норма ижодкорлиги соҳасида маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ўтказилган ўрганишлар натижаси бўйича 5 та тақдимнома киритилиб, 11 та норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусдаги қарорлар бекор қилинган.

Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Бошқарма томонидан ҳисобот даврида жами 51 та ўрганиш ва 55 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш давомида 175 та ташкилотлар фаолияти қамраб олинган ва ушбу ўрганишлар натижасида 8 830 та қонун бузилиши ҳолатлари аниқланди.

Аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан 394 та тақдимнома, 40 та маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида таклиф ҳамда 358 та огоҳнома киритилди.

Натижада 303 нафар шахс интизомий (шундан 3 нафари эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган) ва 9 млрд. 333 млн. 114 минг сўмдан ортиқ пул маблағлағлари қонуний эгаларига қайтарилган. Киритилган маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 39 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, бошқарма томонидан ҳисобот даврида судларга 22 та 459 млн. 584 минг сўмлик даъво аризалари киритилган бўлиб, ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган 45 та 115 млн. 046 минг сўмлик даъво аризаси натижасига кўра 302 млн. 084 минг сўмлик 35 та даъво аризалари қаноатлантирилди.

 Жамоат, нодавлат нотижорат ва диний ташкилотлар бўйича

2020 йил 1 январь ҳолатига кўра бошқарма томонидан жами 749 та нодавлат нотижорат ташкилотлари рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 518 таси давлат рўйхатига, 231 таси ҳисоб рўйхатига олинган нодавлат нотижорат ташкилотларидан иборат, шунингдек, 185 та диний ташкилотлар давлат рўйхатидан ўтказилган бўлиб, шундан 183 таси ислом динига мансуб бўлса, 2 таси ноисломий диний ташкилотлар ҳисобланади.

Давлат нотариал идораларининг фаолияти бўйича

Бошқарма тизимидаги давлат нотариал идоралари томонидан 2019 йил давомида жами 224 468 та нотариал ҳаракатлар амалга оширилган бўлиб, шунга кўра 44 млрд. 898 млн. сўмлик давлат божи, 2 млрд. 794 млн. 267 минг сўмлик герб йиғими ҳамда 12 млрд. 923 млн. сўмлик пуллик хизмат тўловлари ундирилди.

Адвокатура соҳаси бўйича 

Бошқармадан жами 134 та адвокатлик тузилмалари рўйхатдан ўтган бўлиб, шундан 109 таси адвокатлик бюролари, 21 таси адвокатлик фирмалари, 4 таси адвокатлар ҳайъатларини ташкил этади.

Шунингдек, бошқарма томонидан 2020 йил 1 январь ҳолатида жами 309 нафар адвокатга адвокатлик лицензияси берилган.

 Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида бошқарма томонидан жами 1 596 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 499 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 975 таси оғзаки, 122 та ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан иборатдир. 

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти бўйича

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йил давомида муайян ишлар амалга оширилди. 

Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши бўйича

Туман (шаҳар) адлия бўлимлар томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 3 374 та мурожаатнинг 3 275 таси ҳал этилиб, шундан 2 626 таси ёки 80.1 фоизи (кўриб чиқилган мурожаатларга нисбатан 77.8 фоиз) қаноатлантирилган, 649 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган.

Адлия бўлимлари томонидан 2019 йил давомида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда вилоятдаги барча 768 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.

Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 24 мингдан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 2 142 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.

Қонун ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва норма ижодкорлиги бўйича

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги 79 та қарор лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилган бўлиб, шундан 79 таси (17 таси Халқ депутатлари кенгаши, 62 таси ҳокимликлар қарор лойиҳалари) барчасига розилик визаси қўйилган.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг 2019 йил давомида қабул қилинган қарорлари ва фармойишлар мониторинг асосида ўрганиб чиқилиб, жами 437 та, шундан 22 таси норматив-ҳуқуқий ҳуқуқий тусда бўлсада, адлия органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилмасдан қабул қилинган ҳамда 415 таси қонун ҳужжатларига зид қарорлар қабул қилинганлиги аниқланиб, мазкур қарорлар ва фармойишларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш ёки бекор қилиш юзасидан 83 та тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимнома натижасида барча 437 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бекор қилиниб, қонун ҳужжатларига мувофиқлаштирилди.

 Ўтказилган ўрганишлар ва қўлланилган таъсир чоралари бўйича

Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йил давомида жами 220 та ўрганишлар ва 496 та мониторинглар ўтказилиб, ўрганиш ва мониторингларга кўра 1 208 та ташкилотлар қамраб олиниб, натижасига асосан 181 330 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан 4 470 та тегишли таъсир чоралари қўлланилди.

Хусусан, 1 101 та тақдимнома, 2 655 та огоҳнома ва 376 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳамда 3 та жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар киритилган.

Киритилган тақдимномалар натижасида 782 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 16 нафар шахс эгаллаб турган вазифасидан озод қилинган, 438 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари, 246 та назорат қилувчи органларнинг ҳамда 23 та бошқа ташкилотларнинг, жами 679 та ҳужжатлари бекор қилинган, 28 таси ижроси тўхтатилган ҳамда 4 млрд. 583 млн. сўмлик маблағ ундириб берилган.

Шунингдек, киритилган маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш юзасидан таклифлар ёки расмийлаштирилиб тегишли суд органларига ўтказилган баённомалар натижасига кўра 342 нафар шахс маъмурий жавобгарликка ва 2 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ҳисобот даврида 335 та 1 млрд. 240 млн. 343 минг сўмлик даъво аризаси ва суд буйруғи чиқариш учун аризалар киритилган бўлиб, шундан 20 та 305.8 млн. сўм моддий ва маънавий зарар ундириш учун даъво аризалари киритилган.

Тегишли судларга киритилган даъво аризалари ва суд буйруғи чиқариш учун берилган аризалар натижасига кўра, 377 та 1 млрд. 221 млн. 053 минг сўмлик (ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган 84 та 249 млн. сўмлик даъво аризаси билан бирга) даъво аризалари ва суд буйруғи аризалари қаноатлантирилиб, суднинг ҳал қилув қарорлари ва суд буйруқлари қабул қилинишига эришилди, шундан 390 млн. 628 минг сўм моддий ва маънавий зарар ундириш белгиланган.

Амалга оширилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлари бўйича

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш мақсадида туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан 2019 йил давомида жами 13 502 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 1 448 таси оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар, 11 249 таси оғзаки, 805 таси ёзма ва кўргазмали ҳуқуқий тарғибот, 3 061 таси манзилли тарғибот ва 2 097 таси уйма-уй бориб ўтказилган тарғибот тадбирларидан иборатдир.