Янгиликлар
Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан умумлаштириш
Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан 2019 йил
давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб
тушган мурожаатларни кўриб чиқилиши юзасидан
У М У М Л А Ш Т И Р И Ш
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 35-моддасига кўра, Қашқадарё вилоят Адлия бошқармаси (кейинги ўринларида “Бошқарма” деб юритилади) томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан умумлаштириш ўтказилди.
Умумлаштириш жараёнида қуйидагилар аниқланди.
Бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2019 йил давомида жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари томонидан жами 5 035 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1 183 таси ёзма, 115 таси электрон, 3 240 таси оғзаки, 5 таси веб-сайт орқали, 492 таси виртуал қабулхона орқали келиб тушган, жами келиб тушган мурожаатларнинг 345 таси “Ишонч телефони” орқали ҳисобланади.
.png)
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан солиштирилганида мурожаатлар 1 909 тага (3 126 та) ёки 61 фоизга кўпайган бўлиб, кўпайганлигининг асосий сабаби сифатида жойларда туман (шаҳар) адлия бўлимлари очилганлигини кўрсатишимиз мумкин.
Келиб тушган жами 5 035 та мурожаатларнинг 1 661 таси бошқармага, 3 374 таси туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳиссасига тўғри келади.
Бошқарма фаолияти бўйича:
Бошқармага келиб тушган 1 661 та (10 та мурожаат ўтган йилдан қолдиқ бўлиб ўтган, 343 таси ишонч телефони орқали) мурожаатларнинг 468 таси Адлия вазирлигидан келиб тушган бўлиб, 1 222 таси бошқарма аппаратида кўриб чиқилган, 380 таси тегишли идоралар ва ҳокимиятларга юборилган, 19 таси кўрмасдан қолдирилган, 50 таси кўриб чиқилмоқда.
Бошқармага келиб тушган мурожаатларни ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 363 тага (1 298 та) кўпайганлигини кўришимиз мумкин.
.png)
Келиб тушган жами мурожаатларининг 990 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 292 таси нотариат ва адвокатурага оид, 177 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 94 таси кадрлар соҳасига оид, 44 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 14 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, 50 таси бошқа масалаларга оид ҳисобланади.
.png)
Бошқармага 2019 йил давомида келиб тушган мурожаатларнинг 854 таси шикоят, қолган 807 таси ариза шаклида мурожаат қилинган.
Бошқармага ҳисобот даврида келиб тушган шикоятларнинг ҳусусият бўйича кўриб чиқилганда, энг кўп мурожаатлар 113 таси меҳнат низолари юзасидан, 71 таси нотариатга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 70 таси ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан, 57 таси ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 45 таси уй-жойга доир қонунлар юзасидан, 39 таси таълимга доир, 35 таси банк фаолиятига доир қонун ҳужжатлари юзасидан ҳамда 218 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.
Ҳисобот даврида келиб тушган 1 661 та мурожаатларнинг 1 222 таси ҳал этилган бўлиб, шундан 345 таси ёки 20.8 фоизи қаноатлантирилган, 871 таси ёки 52.4 фоизига ҳуқуқий тушунтириш берилган (мурожаатларни ҳал этишда 161 таси жойига чиқиб ўрганилган бўлса, 146 таси бўйича мутахассис жалб этилган), 6 таси рад этилган, 380 та мурожаат ҳал этиш учун тааллуқлиги бўйича юборилган, 19 таси кўрилмасдан қолдирилган (ёки аноним), 50 таси иш юритувда қолдиқ бўлганлиги сабабли кўриб чиқилмоқда. (ўтган йилдан 10 та мурожаат қолдиқ бўлиб ўтган)
Қаноатлантирилган мурожаатлар бўйича 40 та тақдимнома, 17 та 459.5 млн. сўмлик даъво аризаси, 9 та маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан таклиф киритилган бўлиб, натижасига кўра 12 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 8 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, бекор қилинган ёки ижроси тўхтатилган ҳужжат
1 та, таъсир чоралари натижасида 622.5 млн. сўмдан ортиқ маблағ ундирилиши белгиланган.
Мисол учун, Қарши тумани, Юқори Бешкент қишлоғида яшовчи фуқаро Ш.Мустаевнинг қабристон кенгайиши муносабати билан бузилишга тушган уй-жойи ва бузиб юборилган боғлари учун етказилган зарар Қарши туман ҳокимлиги томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш натижаси бўйича ФИБ Қарши туманлараро судига даъво ариза киритилиб, суднинг 17.12.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Ш.Мустаев фойдасига 80 716 012 сўм зарар тўлаб берилиши тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Қарши шаҳри, Нахшаб МФЙ, Жарариқ кўчаси, 90-уйда яшовчи фуқаро З.Рўзиеванинг савдо дўкони бузиб юборилиши натижасида етказилган зарар Қарши шаҳар ҳокимлиги томонидан тўлаб берилмаётганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати юзасидан ўрганиш ўтказилган.
Ўрганиш натижаси бўйича ФИБ Қарши туманлараро судига даъво ариза киритилиб, суднинг 29.10.2019 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан Қарши шаҳар ҳокимлигидан фуқаро З.Рўзиеванинг фойдасига етказилган 94 512 768 сўм зарар тўлаб берилиши тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.
Ғузор тумани “Апарди” МФЙ Қўштепа қишлоғида яшовчи фуқаро Ж.Тўхтаевнинг уй-жойи бузилганлиги сабабли компенсация пуллари тўлиқ тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Мурожаатда келтириб ўтилган важлар бошқарма ходимларининг қонуний аралашуви билан Ғузор туман ҳокимлиги ва “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК корхонаси ўртасида шартнома тузилиши назоратга олиниб, фуқаро Ж.Тўхтаевга тўланмасдан қолган 39 264 281 сўм компенсация пуллари ундирилиши таъминланди.
Бундан ташқари, бошқарма раҳбарияти томонидан ҳисобот даврида шахсий қабуллар натижасида 185 та мурожаатлар қабул қилинган бўлиб, шундан 12 маротаба жойларда сайёр қабуллар ташкил этилиб, жами 99 та мурожаатлар қабул қилинган.
Бошқарма раҳбарияти томонидан 86 та мурожаат бевосита бошқарма маъмурий бинода шахсий қабул қилинган, 77 таси сайёр қабулда, шундан 22 таси Халқ қабулхоналарида қабул қилинган мурожаатлар ҳисобланади.
Келиб тушган мурожаатларнинг 162 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид, 16 таси нотариат ва адвокатурага оид, 7 таси бошқа соҳалар бўйича ҳисобланади.
Қабул қилинган мурожаатларнинг 183 таси ҳал этилиб, 90 таси қаноатлантирилган, 93 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 1 таси тегишлигига кўра бошқа ташкилотга юборилган, 1 таси кўрмасдан қолдирилган.
Шунингдек, келиб тушган мурожаатларнинг 492 таси виртуал қабулхона орқали юборилган бўлиб, 74 таси қаноатлантирилди, 393 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 25 таси ўрганиш жараёнида бўлиб турибди.
Бошқарма томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб чиқилган бўлиб, муддат бузилиши ҳолатига йўл қўйилмади.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти бўйича:
Бошқарма тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимларига 2019 йил давомида келиб тушган мурожаатларни таҳлил қиладиган бўлсак, жами 3 374 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, шундан 1 488 таси шикоят, қолган 1 886 таси ариза шаклида ҳисобланади.
Адлия бўлимларига келиб тушган мурожаатларни ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда 1 546 тага (1 828 та) кўпайганлигини кўришимиз мумкин.
.png)
Келиб тушган 3 374 та (ўтган йилдан 5 та мурожаат қолдиқ бўлиб ўтган) мурожаатларнинг 3 275 таси ҳал этилган бўлиб, ҳал этилган мурожаатларнинг 2 626 таси қаноатлантирилган, 649 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилган, 12 таси кўрмасдан қолдирилган, 65 таси тегишлигига кўра бошқа ташкилотларга юборилган, 27 таси қолдиқ бўлиб қолган.
.png)
Мурожаатларни натижаси бўйича улушларга (фоиз кўринишида) бўлганда қуйидагича кўринади:
.png)
Мурожаатларни туман (шаҳар) адлия бўлимлари кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, энг кўп мурожаатлар Косон туманига 333 та, Чироқчи туманига 304 та, Китоб туманига 303 та, Шаҳрисабз шаҳрига 242 та, Ғузор туманига 239 та, нисбатан камроқ Яккабоғ туманига 198 та, Деҳқонобод ва Миришкор туманларига 185 тадан, Муборак туманига 162 та, Қарши шаҳрига 152 та ариза-шикоятлар келиб тушган.
.png)
Қаноатлантирилган мурожаатлар бўйича 129 та тақдимнома, 318 та 1 240.1 млн. сўмлик даъво аризаси, 12 та маъмурий ва 2 та жиноий жавобгарликка тортиш бўйича таклиф, 3 та огоҳнома киритилган бўлиб, натижасига кўра 8 нафар шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, 11 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, таъсир чоралари натижасида 1 357.6 млн. сўм ундирилиши белгиланган.
Адлия бўлимлари томонидан 2019 йил давомида бошқарма ва унинг тизимидаги давлат нотариал идоралари нотариуслар билан биргаликда вилоятдаги барча 768 та МФЙлар қамраб олинган ҳолда сайёр қабуллар ўтказилиб, натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилган.
Ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида 24 мингдан ортиқ жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этиб, 2 142 та мурожаатлар иш юритувига қабул қилиниб, белгиланган муддатларда кўриб чиқилган.
Туман (шаҳар) адлия бўлимларига ҳисобот даврида келиб тушган шикоятларнинг ҳусусият бўйича кўриб чиқилганда, энг кўп мурожаатлар 632 таси меҳнат низолари юзасидан, 249 таси ижтимоий ҳимояга доир қонунлар юзасидан, 155 таси уй-жойга доир қонунлар юзасидан, 61 таси банклар фаолиятига доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 49 таси ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 32 таси коммунал тўловлар юзасидан, 266 таси бошқа масалалар юзасидан келиб тушган.
.png)
Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, бошқарма томонидан 2019 йил давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш юзасидан ўтказилган умумлаштириш натижаларига кўра қуйидаги хулоса келинди:
1. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг муаммоли масалаларини ҳал қилиб, ҳуқуқий томонлама кўмак бериш;
2. Мурожаатларни кўриб чиқишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига риоя этиш;
3. Мурожаатларни қабул қилиш, расмийлаштириш, узоқ ҳудудларда сайёр қабуллар ўтказиш, сайёр қабулларда муаммоли масалаларни кўтариш ва ечимини топиш, қаноатлантириш даражасини ошириш, тегишлигига кўра мурожаатларни камроқ юбориб, уларни имкон қадар кўриб чиқиш, мурожаат натижасида аниқланган ҳолатлар бўйича таъсир чораларини қўллаш;
4. Мурожаатларни кўриб чиқишда барча важларига атрофлича тўхталиб, жойига чиққан ҳолда ҳамда мутахассислар жалб қилиб ўрганиш лозим бўлади.
Ташкилий-назорат ва
таҳлил ишлари бўлими