Янгиликлар
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими фаолиятидан....
Вилоят адлия бошқармасининг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, танқидий таҳлил асосида изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда қатор ишлар олиб борилмоқда.
Хусусан бўлим ходимлари томонидан 2019 йил давомида келиб тушган мурожаатларнинг 69 таси кўриб чиқилиб қонуний ҳал этилган.
2019 йил мобайнида 11 та соҳада ўрганишлар ҳамда қонун ҳужжатининг ижроси бўйича 2 марта мониторинглар ўтказилди.
Ўрганиш ва мониторинг натижалари бўйича жами 5 342 та қонун бузилиши аниқланди (1 997 та қабристонларнинг фаолиятини тартибга солиш соҳасида, 1 790 та соғлиқни сақлаш тизимида, 552 та ДСЭНМ тизимида, 326 та меҳнат органлари тизимида, 83 та маданият соҳасида, 55 та кон-геология соҳасида, 138 та туризм соҳасида, 107 та экология соҳасида ва 294 та бошқа назорат қилувчи идоралар ва ташкилотларда).
Ўрганиш ва мониторинг натижасида 53 та тақдимнома (14 та маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, 9 та соғлиқни сақлаш муассасаларига, 8 та назорат қилувчи органларга, 5 та туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармаларига, 3 та маданият муассасаларига, 1 та қурилиш ва архитектура соҳасига ҳамда 13 та бошқа давлат ташкилотларига), 20 та маъмурий таклиф, 1 та маъмурий баённома ҳамда 38 та огоҳномалар киритилди.
Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 58 нафар шахслар интизомий жавобгарликка, 20 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, назорат қилувчи органларнинг 6 та ноқонуний маъмурий қарорлари бекор қилинган ва 6 тасининг ижроси тўхтатилган. Тақдимнома натижасида 345 млн. 070 минг сўм маблағлар ундириб берилиши таъминланган.
Бўлим томонидан ташкилотлар фаолиятида ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижасида 27 та тизимли муаммо ва камчиликлар аниқланиб, уларни бартараф этиш ҳамда соҳани янада ривожалантириш юзасидан хорижий тажрибалардан фойдаланган ҳолда 94 та таклифлар ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда Адлия вазирлигига юборилган.
Бўлим томонидан жами 128 маротаба тарғибот тадбирлари амалга оширилган бўлиб, шундан 48 марта ОАВ орқали (12 та телевидения, 8 та радио, 18 та газета ва 10 та веб-сайт орқали), 74 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғиботлар ҳамда 6 та кўргазмали ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкил этилган.
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни
қўллаш амалиётини ўрганиш
бўлими бошлиғи
А.Бекмаматов