Янгиликлар
Сайёр нотариал ҳаракатлар
Қашқадарё вилоят давлат нотариал идораси нотариуслари томонидан ўтган йил давомида 3110 маротаба сайёр тарзда нотариал ҳаракатлар расмийлаштирилган. Бу ҳаракатларнинг амалга оширилиши фуқаролар учун бир қатор қулайликлар яратмоқда.
Хусусан, Косон туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси Н.Розиқов томонидан Косон туман Қорабайир қишлоғида яшовчи фуқаро Эшонқулова Айбаҳорнинг, Қарши шаҳар 1-сон давлат нотараил идораси нотариуси Р.Ўнгбаева томонидан фуқаролар Ҳусанов Суннат ва Ҳусанова Дилфўзаларнинг, Шаҳрисабз шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси катта нотариуси Т.Исматов томонидан Шаҳрисабз шаҳар Кўркам кўча 142-уйда яшовчи фуқаро Ҳақназарова Маҳарамнинг, Қарши шаҳар 1-сон давлат нотариал идораси нотариуси Ф.Аллаярова томонидан Қарши шаҳар Ал-Мотрудий кўчаси 3-уйда яшовчи фуқаро Рўзиева Мавжуданинг, Шаҳрисабз туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси М.Паттаева томонидан Шаҳрисабз туман Чоштепа қишлоғида яшовчи фуқаро Хушвақова Раънонинг иштирокидаги нотариал ҳаракатлар сайёр тартибда расмийлаштирилди.
Китоб туман давлат нотариал идораси нотариуси Г.Ишмуратова томонидан Китоб туман Бектемир қишлоғида яшовчи фуқаро Махсумова Тошнинг, Қарши шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси З.Аллаярова томонидан Қарши шаҳар Бойсун кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро Дўсматова Муниранинг, Қарши шаҳар 6-сон давлат нотариал идораси нотариуси К.Хуррамов томонидан Қарши шаҳар “Харамжуй” МФЙ 2-уйда яшовчи фуқаро Қодирова Муҳайёнинг, Шаҳрисабз туман 2-сон давлат нотариал идораси нотариуси М.Паттаева томонидан Шаҳрисабз туман Янги қишлоғида яшовчи фуқаро Раемова Хажарнинг, Қарши шаҳар 3-сон давлат нотариал идораси нотариуси А.Бегимов томонидан Қарши шаҳар Насаф кўчаси 196-уйда яшовчи фуқаро Хидирова Нодира, Насаф кўча 198-уйда яшовчи фуқаролар Рахматова Махмудаой, Рахматова Шоҳиста, Рахматова Малоҳатларнинг иштирокидаги нотариал ҳаракатлар сайёр тартибда қайт этилди.