Янгиликлар
Қонуний ҳуқуқлар тикланди
Косон туман адлия бўлими томонидан 2019 йил давомида келиб тушган мурожаатлар тегишли равишда ўрганиб чиқилиб, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.
Жумладан, Косон туман “Янгиобод” МФЙда яшовчи фуқаро Барноқулов Илхомнинг Косон туман адлия бўлимига тумандаги деҳқон (озиқ-овқат) бозори ҳудудида ҳунармандчилик дўконини туман ҳокимлиги томонидан 2018 йил март ойида давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузиб ташланганлигини, ҳозирги кунга қадар компенсация тўловларини амалга оширмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш давомида Косон туман ҳокимлиги томонидан 2018 йил март ойида фуқаро К.Барноқулов билан бир қаторда фуқаролар Д.Тошқулова, Ж.Раззоқов ва Ш.Қуллиевларнинг ҳам бозори худудидаги савдо дўконлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 май кунидаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига риоя қилинмасдан бузиб ташланганлиги маълум бўлди.
Туман адлия бўлими томонидан ҳолат юзасидан Косон туман ҳокимлигига киритилган тақдимномага асосан 4 нафар фуқароларнинг бузиб ташланган бинолари учун тўланиши лозим бўлган 201 400 000 сўм конпенсация тўловлари тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.
Бундан ташқари, бўлим томонидан “Янгиобод” МФЙда ўтказилган сайёр қабул жараёнида Ф.Шоназаров ўғли С.Шоназаровни тиббиёт коллежини тугатганлиги, туман тиббиёт бирлашмасига қарашли тез тиббий ёрдам бўлимида 0,25 ставкада навбатчи фельдшер вазифасида ишлаётганлигини, ойлик маоши камлигини ва қўшимча иш берилишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.
Ттуман адлия бўлимининг қонуний аралашуви билан фуқаро С.Шоназаровга туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими Майдаёбу филиалига қўшимча 0,25 ставка навбатчи фельдшер вазифаси қўшиб берилиши таъминланди.